ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла институти: такомиллаштириш йўлида

Маҳалла институти: такомиллаштириш йўлида

Пойтахтимизда маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ўз Устав вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллаларда аҳоли ўртасида миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизни тарғиб этиш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғиз фуқаролар, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Биргина ўтган йили Фонд томонидан 1330 та фуқаролар йиғини 2,7 миллиард сўмлик компьютер жамланмалари билан таъминланди. Шунингдек, 5,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига 314 та фуқаролар йиғини жорий, 85 таси капитал таъмирланди, 2 таси қайта реконструкция қилинди, 30 таси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди, деб хабар беради “Маҳалла” Ўзбекистон хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.

Жорий йилда 170 тадан зиёд фуқаролар йиғинлари замонавий компьютер жамланмалари, 409 таси мебел жиҳозлари билан таъминланди. “Маҳалла” фонди томонидан янги маҳалла биноларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш ишлари учун жами 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Шу билан бирга, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 500 нафар уруш қатнашчиси замонавий телевизорлар билан бепул таъминланди. Шунингдек, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи кекса ва ногиронлардан 5 минг нафарга яқини мавсумий кийим кечак, кўрпа-тўшак жилдлари жамламаси ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш мақсадида 993 миллион сўм маблағ сарфланди. “Кексалар дуосини олайлик” шиори остида 10 мингга яқин ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Анжуманда Фонд томонидан маҳаллалардаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида фуқаролар йиғинлари ўртасида ташкил этилаётган кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, ўқув-семинарлар ташкил этиш бўйича маълумотлар берилди. “Маҳалла” фонди томонидан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, белгиланган чора-тадбирлар ҳам муҳокама этилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей