ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / “KOICA” Ўзбекистонга қиймати 58 миллион доллар бўл...

“KOICA” Ўзбекистонга қиймати 58 миллион доллар бўлган грантларни ажратади

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 2015-2017 йилларда Ўзбекистонга ҳамкорлик дастури доирасида қиймати 58 миллион доллар бўлган грантларни тақдим этади.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан 2015-2017 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури қиймати 58 миллион доллар бўлган грантларни жалб этиш орқали 11 лойиҳани амалга оширишни назарда тутган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати.

Тошкент аэропортини модернизация қилиш ва янги халқаро терминал барпо этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, қуриладиган IV даражали замонавий кўп тармоқли клиникалар учун юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва тиббиёт ускуналарига хизмат кўрсатиш марказларини, Хоразм ва Фарғона вилоятларида техник мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш марказларини ташкил этиш, замонавий ахборот-ресурс марказини қуриш ва жиҳозлаш, электрон ўқитиш тизимини жорий этиш ҳамда ўқув-илмий лабораторияларни жиҳозлаш орқали Тошкент ахборот технологиялари университетини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидандир. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари