ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / “KOICA” билан ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда

“KOICA” билан ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан 2017 йил якунига қадар мамлакатимиз иккита шаҳрида янги касб ўргатиш марказларини яратиш режалаштирилган. Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлигига бағишланган симпозиум чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов шу ҳақда маълум қилди.

Янги марказларни қуриш бўйича лойиҳаларнинг умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Марказларда техник мутахассисларни тайёрлаш белгиланган.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, айни пайтда Тошкентда фақатгина битта ҳудди шундай марказ фаолият юритмоқда. Уни ташкил этилишига 4 миллион АҚШ доллари сарфланган. Бугунги кунга қадар ушбу марказда 1230 нафар киши таҳсил олган. Айни пайтда эса бу ерда 360 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Бир неча ой аввал Самарқанд шаҳрида умумий қимайти 6,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилган яна бир шундай марказнинг қурилиши бошланди. 2016 йилда унинг очилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, KOICA томони худди шундай марказни Шахрисабзда ҳам барпо этишни белгилаган. 2017 йилда очилиши кўзда тутилган ушбу марказ қурилишига 8,5 миллион АҚШ доллари йўнатирилади. Шу тариқа, 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) 5 та маркази фаолият юритади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари