ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / «Хавфсиз шаҳар»: Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролар ш...

«Хавфсиз шаҳар»: Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролар шахсини планшет компьютерлар орқали аниқлаш бўйича лойиҳа синовдан ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаролар шахсини жойида реал вақт тартибида, жумладан планшет компьютерлар орқали аниқлаш лойиҳаси синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ИИББ ППХ бригада командиригинг биринчи ўринбосари , подполковник Азиз Султонов хабар қилди.

Азиз Султоновнинг таъкидлашича, кечки тадбирлар профилактик бўлиб, асосан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган. Бу вақтда бемақсад юрган, юриш-туришида шубҳа уйғотган ёки жиноят содир этишга мойил бўлган фуқаролар икки хил тартибда жиддий текширилади.
Фуқароларнинг шахсини аниқлаш савол-жавоб ҳамда ахборот коммуникация воситалари орқали аниқланади. Агар фуқаро шубҳа уйғотмаса, узр сўраб қўйиб юборилади ёки уйига элтиб қўйилиши (асосан хорижий фуқаролар) ҳам мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ планшетлар ёрдамида ўша жойнинг ўзида фуқаронинг шахсини аниқлаш бўйича лойиҳани синовдан ўтказмоқда. Бу каби планшетларни ППХ вакилининг ҳар бирига бериш режалаштирилган, дея хабар қилинди брифингда.
ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг қўшимча қилишича, планшетларга маҳаллий мутахассислар ишлаб чиққан дастурий таъминот ўрнатилади. Яқин орада ушбу тизим пойтахтда, кейинроқ босқичма-босқич вилоятларда ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей