ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Келажак шаҳарлари қандай бўлади? “Яшиллар”нинг т...

Келажак шаҳарлари қандай бўлади? “Яшиллар”нинг тутган ўрни

Бугун пойтахтда “Техноплаза“ Халқаро бизнес марказида “Миллий энергия тежовчи компания” ва Муқобил энергетика клуби “Ўзбекистонда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш” мавзуида семинар ўтказишди.

Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида иқтисодиётнинг турли тармоқларига замонавий энергия самарадорли ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш масалалари давлат томонидан тартиблаштирилаётган муҳим объектлардан биридир. Бу асосий энергия манбалари танқислиги, уларни топиш йилдан йилга қийинлашиб бораётгани, иқтисодиётнинг энергия манбаларига бўлган эҳтиёжлари ортиб бориши ва, шунингдек, глобал экологик муаммолар билан боғлиқдир.

Мамлакатимизда энергия манбаларини тежаш, улардан самарали фойдаланиш масалалари маҳаллий товарларнинг рақобатбардошлигини , ўзоқ муддатли иқтисодий ўсишнинг муҳим омиллардан бири каби кўрилади.

Ушбу муносабат билан семинар иши давомида мамлакат давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадорли ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масалалари кўриб чиқилади.

Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралар вакиллари, олимлар, етакчи ОТМ мутахассислари ва, шунингдек, хорижий меҳмонлар таклиф этилган.

Семинарда асосий маъруза билан МЭК бош директори ўринбосари Шерзод Каттатхўжаев чиқди . Хусусан, республикамизда сўнгги йилларда иқтисодиётимиз тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича улкан ишлар олиб борилганлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилганларнинг эътибор марказида Ўзбекистонда энергияни тежаш, қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, уй хўжаликлари тизимида фото ва электрстанцияларини қўллаш , Ўзбекистонда иқлим ўзгариши , сув ресурсларининг келажаги давлат идоралари ва ташкилотларида энергия тежовчи ва энергия самарали технологияларини жорий этиш масалалари бўлди. “Оҳангарон – яшил шаҳар” лойиҳасини тақдимоти ўтказилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей