ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Касаба уюшмалари жорий йилда Давлат дастурини а...

Касаба уюшмалари жорий йилда Давлат дастурини амалга оширишга 16 млрд.сўм йўналтирдилар

Мамлакатимиз  касаба уюшмалари  ташкилотлари “Кексаларни  эъзозлаш йили” Давлат  дастурини амалга оширишда  фаол  иштирок этмоқда. Бу йўналишда  қилинган  ишлар  ҳақида  Ўзбекистон Касаба уюшмалари  федерацияси кенгаши томонидан  Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида  батафсил  сўз  юритилди.  

Масалан, Хотира  ва қадрлаш  куни  касаба уюшмалари Иккинчи жаҳон  урушининг ҳар бир қатнашчисига 300 минг сўм ҳажмида манзилли ёрдам  кўрсатишди ва  бу мақсадда  жами 900  млн. сўм  сарфланди.

Фаҳрийлар ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга  манзилли  ижтимоий  ёрдам кўрсатилмоқда – озиқ-овқатлар, дори-дармон  воситалари  билан  таъминланадилар, уларнинг уйлари таъмирдан чиқарилади, коммунал хизматлар тўлови  тўлаб  берилади. 

Касаба уюшмалари  федерацияси кенгаши  томонидан «Саҳоват» ва «Мурувват» уйларидаги кексалар  учун  “Касаба уюшмалари фаҳрийлар  учун” мавзуида  акция ўтказилди. Унинг  доирасида   маданий-кўнгилочар дастурлар ташкил этилди, совғалар ва  бошқа хомийлик ёрдамлари  кўрсатилди. 

Юқорида  тилга олинган  давлат  дастури  доирасида 15 та санаторийда  уруш  ва  меҳнат фронти фаҳрийлари учун махсус  бўлимлар  ташкил  этилди. Улар  замонавий тиббий  жиҳозлар ва  юмшоқ  қулай инвентарлар билан  таъминланди.  Бу  йил  мазкур  санаторийларда 10 мингдан ортиқ Иккинчи  жаҳон  уруши қатнашчиси  ва меҳнат фронти фаҳрийлари саломатлигини тиклайди.  

Касаба  уюшмалари  сиҳатгоҳларида ишлаётган пенсионерлар  ва меҳнат  фаҳрийлари бепул ва имтиёзли  асосда  ўз саломатликларини тиклайдилар, бу мақсадларга 5 миллиард сўм сарфланади. 

Тадбирда касаба уюшмалари  тизимидаги  санаторийларни  реконструкция   қилиш ва капитал таъмирдан чиқариш  бўйича  олиб борилаётган  кенг  кўламли  ҳақида  батафсил ҳикоя қилинди.Бу ишларга 30  млрд. сўм ажратилган.           

Ҳозирги  пайтда Тошкент  вилоятидаги “Турон”, Жиззаҳ вилоятидаги “Ҳавотоғ”, Фарғона вилоятидаги “Чимён” ва бошқа  санаторийларда  таъмирлаш ишлари  олиб борилмоқда.  

Мамлакатнинг  барча  ҳудудларидаги кексалар  ва  жисмоний имконияти чекланган кишиларга  касаба уюшмалари  томонидан  бепул ногиронлар аравачалари,  эшитиш  аппаратлари,  протез-ортопедлик  буюмлари  берилмоқда.  Улар учун 300 млн.сўм  ажратилган.   

Бир неча минг  якка-ёлғиз  ва ижтимоий  қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларга мамлакатимизда  ишлаб  чиқарилган умумий ҳажми 1,5 млрд.сўм бўлган электр маиший техника  буюмлари  совға  қилинади.

Катта авлод вакиллари  учун мамлакатимизнинг  тарихий шаҳарлари – Тошкент, Самарқанд, Буҳоро, Ҳива ва бошқа масканлар  бўйлаб саёҳатлар  ташкил  этилади. Фаҳрийлар  иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар,  меҳнат  жамоаларида  учрашувлар  ўтказилади.   

– Ҳозирга қадар “Кексаларни  эъзозлаш  йили” Давлат дастури  доирасидаги тадбирларни  амалга  ошириш учун касаба  уюшмалари  16 млрд сўмдан  ортиқ  маблағ сарфлади,-деб  таъкидлади Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси  кенгаши  раиси Танзила  Норбоева. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей