ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Жосуслик Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқо...

Жосуслик Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишга асос бўлади

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Эндиликда, агар шахс хорижий давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса фуқаролигини йўқотиши мумкин. Бундай қонунбузарликлар Республика Жиноят кодексининг давлатга хиёнат, жосуслик, давлат сирларини ошкор этиш ва бошқа қатор ҳолатларни ўз ичига олувчи иккинчи Махсус қисми бўйича кўриб чиқилади.

 

Низомга киритилган ўзгартиришга кўра, юқоридаги ҳолатлар содир этилганда, фуқароликни йўқотиш қандай тартибда расмийлаштириш белгиланди. Фуқаролик Президент фармони эълон қилинган кундан эътиборан йўқолади.

 

Республика ҳудудида фуқароликни йўқотиш ҳолатлари шахснинг доимий яшаш жойидаги ички ишлар органлари томонидан, чет элда доимий яшовчилар эса консуллик ваколатхоналарида рўйхатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида ҳам фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин. 

 



 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари