ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Жорий йил бошидан буён Давлат дастурида белгиланга...

Жорий йил бошидан буён Давлат дастурида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди

Жорий йил бошидан буён «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган, кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг ўтган даврида 7,7 минг уруш ва меҳнат фронти фахрийси, шунингдек, ёлғиз ва ижтимоий кўмакка муҳтож қарияларнинг яшаш шароитлари яхшиланди, коммунал хизматлар бўйича 2,6 миллиард сўмлик компенсация тўловлари тўланди. 

Шу йилнинг тўққиз ойида 205 мингдан зиёд фахрий тиббий кўрикдан ўтказилди. 151 минг фахрий амбулаторияда, 16,7 минг нафари кундузги бўлимларда, 2 минг нафари ихтисослаштирилган республика тиббиёт муассасаларида даволанди. 9,6 мингдан зиёд уруш ва меҳнат фронти фахрийси, 28,3 минг нуроний, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа фуқаролар санаторийларда ўз саломатлигини тиклади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари