ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Жорий йил 15 майдан бошлаб электр энергияси ва газ...

Жорий йил 15 майдан бошлаб электр энергияси ва газнинг нархи оширилади

“Ўзбекнефтегаз” ва “Ўзбекэнерго” 2015 йил 15 майдан эътиборан табиий газ ва электр энергиясининг  нархлари оширилиши ҳақида маълум қилишди.

"Ўзбекнефтегаз" Миллий Холдинг  компаниясининг хабарига кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 1 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 194,7 сўмни ташкил қилади. Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри 3367,05 сўмни ташкил қилади. Иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри 1561,5 сўмгача ошади.

"Ўзбекэнерго" Давлат-акциядорлик компанияси тарқатган хабарга қараганда, ёқилғи энергия бойликлари таннархи ошиши муносабати билан электр энергиясининг нархи оширилади. Унга кўра, аҳолига бериладиган 1 кВт/с электр энергияси ҳақи 155 сўм, электр плитаси билан таъминланган турар жойи аҳолиси учун 77,5 сўм белгиланган.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, коммунал хизматлар учун тарифлар эса сўнгги марта ўтган йилнинг октябрь ойида оширилган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей