ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Жеймс Уотсоннинг Нобель мукофоти ўзига қайтарилади

Жеймс Уотсоннинг Нобель мукофоти ўзига қайтарилади

Россия Федерацияси Фанлар Академиясининг катта залида 1962 йили ДНКнинг қўш спиралини кашф қилган Нобель мукофоти лауреати Жеймс Уотсоннинг очиқ маърузаси бўлиб ўтади. Ушбу кечада Ж. Уотсоннинг Нобель мукофоти ўзига қайтариб берилади.

Мазкур медални Россия Федерацияси Фанлар Академиясининг президенти Владимир Фортов топширади, деб хабар беради scientificrussia.ru сайти.

2014 йилда Жеймс Уотсон ўзининг Нобел медалини сотиб, пулларнинг бир қисмини илмий муассасаларга тарқатишга қарор қилган. Ўша йилнинг декабрь ойида “Christie's” ким ошди савдо уйида медаль 4,8 миллион долларга сотилди. Ўша пайтда ушбу медални харид қилган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов уни ўз эгасига қайтариш ниятини билдирган эди.

“Таниқли олим ўз муваффақиятлари белгиси ўлароқ олган медалининг сотилиши чидаб бўлмас ҳолатдир. Жеймс Уотсон инсоният тарихидаги энг буюк биологлардан биридир, ва унинг ДНК структурасини кашф қилгани учун олган мукофоти ўзида қолиши керак”, – деган эди Алишер Усмонов.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари