ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Жабрланганларга ёрдам бериш уларнинг ўзига боғлиқ:...

Жабрланганларга ёрдам бериш уларнинг ўзига боғлиқ: иш берувчи меҳнат ҳуқуқи қоидаларини бузса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси фуқароларнинг ишонч телефони, яъни 200–06–01 рақамига бўлган барча мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтарилиши таъминланишини билдираяпти.

Агар меҳнат фаолияти соҳасида ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, сизни инспекция ўз ҳимоясига олиши мумкин. Шу ва бошқалар ҳақида инспекция бошлиғи ўринбосари Нозима Сулаймонова билан суҳбатлашдик, у 2015 йилдаги инспекция фаолияти якунлари ҳақида гапириб берди.

– Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган жадвалга кўра, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси 2588 та хўжалик субъектларида текширувлар ўтказди (ҳисобга олинган бюджет ташкилотларида), текширувлар давомида 23,9 мингдан ортиқ меҳнат қонунчилиги бузилишлари аниқланди. Шундан меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш ва унга риоя этиш борасида 6932 та, 4478 таси эса меҳнатга ҳақ тўлаш жабҳасидаги қонунбузарликлардир. 1295 та ташкилот бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотни тақдим этмаган ва мавжуд иш ўринлари тўғрисидаги фактларни яширган.

Текширув натижаларига кўра берилган 2054 та ёзма кўрсатмалар асосида қоидабузарликлар бартараф этилиб, 1702 та раҳбар ва мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат қилган 2193 та фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи тикланди ва 1,7 мингдан ортиқ фуқаронинг умумий қиймати 10,3 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи ундирилишига ёрдам берилди.

Шу билан бирга, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси 4 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқди. Энг кенг тарқалган шикоятлар — иш ҳақи тўлови кечикиши, меҳнат шартномасини ноқонуний равишда бекор қилишга оиддир. Шунингдек, иш берувчилар бўш иш ўринлари ва квоталанган иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни яширишади. Бу каби ҳолатларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўрилади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари