ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ислом Каримов Бош прокуратура ишини танқид остига...

Ислом Каримов Бош прокуратура ишини танқид остига олди

Ислом Каримов Конституция  куни муносабати  билан  қилган маърузасида ходимларининг ўз  мажбуриятларига совуққонлик  билан муносабатда бўлгани  учун  Республика Бош прокуратураси фаолиятини танқид қилди. 

«Маълумотларга кўра, 2015 йилнинг 9 ойида Бош прокуратурага фуқаролардан прокуратура ходимлари устидан 426 та шикоят келиб тушган. Мазкур шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 45 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган, 22 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган, 33 нафар ходим прокуратура органларидан бўшатилган», – деди Ислом Каримов.

Таҳлиллар шундан далолат берадики, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг мансабдор шахслари устидан келиб тушган 500 га яқин шикоятнинг бештадан биттаси ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига тегишлидир.

«Бу – ҳақиқат ва ундан кўз юмиб бўлмайди.», – деб таъкидлади Каримов.

Давлатимиз раҳбари Бош прокуратура  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат қилиш (Конституциянинг 118-моддаси) бўйича зиммасига юклатилган конституциявий вазифани қай даражада ва қанчалик самарали бажараётганини савол остига қўйди.

«Одамлар нима ҳақида ариза ёзмоқда? Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ноқонуний қарорлар қабул қилаётганидан, бу идораларнинг мансабдор шахслари қўпол муомалада бўлаётганидан, аҳоли мурожаатлари улар томонидан тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилмаётганидан шикоят қилмоқда. Фуқаролар тергов органлари томонидан тергов ҳаракатларини амалга оширишда процессуал қонунчиликни қўпол равишда бузиш билан боғлиқ фактлар борлигини кўрсатмоқда», – деди Каримов.

У шунингдек  асоссиз текширувлар ўтказилишига йўл қўймасликка қаратилган кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинганига қарамасдан, бундай ҳолатлар ва бошқа қонунбузарликлар давом этаётганини таъкидлади. 

«Ўз-ўзидан равшанки, ана шу рақамлар ва прокуратура тизимидаги аҳвол бизни қониқтирмайди, албатта. Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенати қисқа муддатда прокуратура фаолияти устидан назоратни кучайтириш ва унинг фаолияти қонунийлиги масаласини кўриб чиқиши зарур», – деб қўшимча қилди  у. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей