ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ислом Каримовга мақбара ва ҳайкал қурилиши Самар...

Ислом Каримовга мақбара ва ҳайкал қурилиши Самарқандда 25 август кунигача нихоясига етади

Самарқандда Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримовга мақбара ва ҳайкал барпо этилиши нихоясига етиб қолди. Ишлар уч сменада 24 соат давомида олиб борилмоқдв, қурилиш ишларига 2 минг киши жалб қилинган. Барча ишларни “Шарқ тароналари “ Халқаро мусиқий фестиваль очилишига тугатиш режалаштирилган. Фестиваль 25 – 30 август кунлари бўлиб ўтади.

Ҳозирги кунгача мақбаранинг ташқи томонига безаклар бериш ишлари деярли ниҳоясига етиб қолди, фақат гумбазда озроқ ишлар қолган. Вилоят хокими муовини Олим Очилов nuz.uz га берган интервьюсида мақбара ичида ишлар қизғин кетмоқда, - деди. Бу ерда ҳиндистонлик усталар меҳнат қилишмоқда. Ишлатилаётган қимматбаҳо тошлар ҳам Ҳиндистондан келтирилган. Бошқа барча ишларни Ўзбекистонлик усталар бажаришмоқда.Қайси ташкилотлар ва қайси машҳур усталар ишларда қатнашаётганликлари тўғрисида nuz.uz мухбирига Самарқанд “Усто” бирлашмасининг директори, Ўзбекистогн Бадиий академиясининг аъзоси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Жўрақул Иноятов батафсил гаприб берди. Ёғоч ўймакорлиги билан боғлиқ бўлган барча ишларни Ўзбекистон Халқ усталари Насрулло Соҳибназаров ва Миржалол Асадовлар ўз шогирдлари билан ва шунингдек Қўқонлик уста Муҳаммадамин бажаришмоқда. Ўзбекистон халқ усталари Мансур Муродов ва Амриддин Нажмиевлар ганч ўймакорлиги бўйича ишларни ўз зиммаларига олишган. Деворларга нақшлар чизишни Ўзбекистон Халқ устаси Абдуғани Каримов бошчилигидаги 68 кишидан иборат бригада бажармоқда.

Мақбара қурилиши билан бир қаторда унинг атрофида ҳам катта ишлар қилинмоқда, кўпсонли ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида инфратузилма барпо этилмоқда. Мақбара атрофида айвон қад ростламоқда. Мақбара яқинидаги Хазрати Хизр масжиди ҳам таъмирланмоқда, мозорлар деворлари ҳам янгиланмоқда, таҳоратхоналар ҳам қурилмоқда, Андижонлик усталар бешта шийпонларни кўтаришмоқда.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей