ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Иккита Boeing-787 Dreamliner самолёти шу йилнинг к...

Иккита Boeing-787 Dreamliner самолёти шу йилнинг кузида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ихтиёрига ўтади

Миллий авиаташувчи «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳозирда Boeing–787 Dreamliner самолётларини қабул қилиб олишга тайёрланаяпти.

Ушбу самолётлар Boeing компанияси заводидан шу йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида авиакомпания ихтиёрига топширилади.

Узоқ йўл босишга мўлжалланган суперзамонавий Boeing–787 самолёти илғор технологиялар асосида яратилган бўлиб, юқори иқтисодий самарадорликка эга. Йўловчилар салонига тамомила янгича дизайнда ёндошув экипаж ва йўловчиларга максимал даражада қулайлик яратилишини таъминлайди. Бу айниқса, узоқ масофага амалга ошириладиган рейслар учун зарурдир. Янги самолётлар Тошкент–Нью-Йорк маршрути бўйича ҳеч қаерга қўнмай тўғридан-тўғри учишни амалга оширади. Улар узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишдаги рейсларга учишади.

Авиакомпания ўтган беш йил ичида қатор йирик лойиҳаларни амалга оширди. Ўрта масофада учувчи эйрбас–А320 мунтазам равишда ишга тушди, йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган янги Боинг–767 самолётлари иш бошлади. МАКнинг тренажёр мажмуасига машқ қилиш тренажёри «Full-flight» ВС симуляторлари ўрнатилди. «Навоий» аэропортида янги юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган терминал очилди, Бухоро ва Урганчда замонавий терминаллар ишга туширилди. Янги маҳаллий авиалиния аэровокзали «Тошкент–3» тўлиқ ишлай бошлади ва «Тошкент» аэропортидан учадиган йўловчилар учун блок очилди.

Бугун МАК Европа ва Осиё, Америка ва Япониянинг 40 дан ортиқ шаҳарларига рейсларни амалга оширади, буларнинг барчаси авиакомпания фаолиятида алоҳида ўрин тутади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей