ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / «Ижтимоий фикр»: тадбиркорларнинг кўпчилиги Ўзбеки...

«Ижтимоий фикр»: тадбиркорларнинг кўпчилиги Ўзбекистоннинг қулай ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолади

Тадбиркорлар ва фермерларнинг мутлақ кўп қисми Ўзбекистонни қулай ишбилармонлик муҳитига эга мамлакат деб ижобий баҳоладилар, дейилади «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган «Тадбиркорлар нигоҳида Ўзбекистоннинг қулай ишбилармонлик муҳити» ижтимоий сўровномасида.

«Жаҳон» АА ёзганидек, республиканинг барча ҳудудларидан турли таълим ва тажриба даражаси билан фарқланувчи бизнес вакиллари иштирок этди.

Ишбилармонлик муҳити индекси юқори даражаси (0,91) респондентларнинг ижобий муносабатини тасдиқлади. Улар тадбиркорлик учун яратилган шароитларни баҳолашда 97,3 %, уни янада такомиллаштиришни баҳолашда 94,3 %, шунингдек, муваффақиятли бизнес учун тенглик имкониятини баҳолашда 82,6 % ижобий кўрсаткичда овоз бердилар.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бутун республика бўйича хусусий корхоналарни рўйхатдан ўтказиш жараёни қонунда белгиланган муддат доирасида амалга оширилади. Тадбиркорларнинг кўпчилиги (71,6 %и) 7 кундан кам бўлмаган муддат ичида рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлишган. Ер участкаси олишларида ҳам ҳеч қандай қийинчилик бўлмаган, кредит олиш ва қишлоқ хўжалик техникалари бўйича фермерларнинг аксар қисми (85–94 %и) муаммога дуч келишмаган.

Сўровнома жавобларига кўра, рухсатнома ёки лицензия олиш жараёни оғирлик туғдирмайди. 76,2 % респондентнинг фикрига кўра, юқоридаги ҳолатда ҳеч қандай ноқонуний тўловлар талаб этилмайди. Тадбиркорларнинг кўп қисми (80,9 %и) буни осонгина ҳал бўладиган жараён деб баҳолашди.

Маълум бўлишича, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, товарлар ёки хизматларни сертификатлаш ишини 67,6 % қатнашчилар оддий ва тезкор деб баҳолади. Нормал тартибда фаолият олиб бориш учун 1 дан 3 гача сертификат талаб қилинади. Сертификат олиш жараёни ҳам етарлича эркин. 82,9 % респондентларнинг фикрига кўра, бунинг учун ҳеч қандай ноқонуний тўлов талаб қилинмайди.

Тадбиркорларнинг Ўзбекистон солиқ тизимини баҳолаш индекси самарали деб тарифланди. Унда давлат ва фуқароларнинг манфаатлари тенг олиб борилиши аниқ фактлар асосида намоён бўлди. Бундан ташқари, солиқ тизими тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиради ҳам.

Бутун мамлакат бўйича банклар фаолиятини баҳолаш қиймати ижобий натижани кўрсатди. Банк ва тадбиркорлар билан муносабатлар алоҳида эътиборга лойиқ. Кредит олиш бўйича бошқарувчилар ёки банк ходимлари томонидан товламачиликлар борлиги ҳақидаги сўровга 82 % қатнашчи салбий (йўқ) жавоб берган.

 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей