ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / ИИВ ва жамоатчилик вакиллари йўл ҳаракати хавфсизл...

ИИВ ва жамоатчилик вакиллари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишмоқда

Айни пайтда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишда Ўзбекистон Республикасига кўмак” лойиҳаси доирасида Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси  ҳамда жамоатчилик вакиллари ўртасида биринчи учрашув бўлиб ўтмоқда.

 Тасдиқланган лойиҳа режасига мувофиқ, тўртта бир кунлик учрашувлар ҳамда давра суҳбатларини ўтказиш режалаштирилган. Бугунги учрашув жорий йилдаги дастлабки учрашув бўлади. Муҳокамаларга турли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинган.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги харбий-сиёсий ишларга алоқадор лойиҳалари бўйича миллий маслаҳатчиси Отабек Рашидовнинг қайд этишича, мазкур учрашувлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган муҳим масалаларни муҳокама қилиш, ҳамкорликдаги таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун минбар сифатида хизмат қилади.  

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси вакиллари ўз навбатида оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликка умид билдириб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва фуқаролар ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш  учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёрликларини билдиришди.

Уларнинг якунлари бўйича давлат ва нодавлат жабҳалар фаолияти самарадорлигига қаратилган аниқ натижалар, йўлларда хавфсизлик бўйича ишларда инновациялар жорий этилиши кутилмоқда.

Айни пайтда “Uzbekistan Today” учрашув боришини диққат билан кузатиб бормоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари