ru en ўз
1 USD = 8208.04  
1 EUR = 9490.14  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Создан фильм, открывающий тайны коллекции Игоря Са...

Создан фильм, открывающий тайны коллекции Игоря Савицкого

2018 йилнинг 19 сентябрь куни «Севимли» телеканалида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси кўмагида “Россия-Культура” телеканали ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида суратга олинган «Нукус. Номаълум коллекция» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади.

40 дақиқали ҳужжатли фильм Нуксдаги Савицкий номли музейнинг 100 мингга яқин эскпонатдан иборат ноёб тўпламлари ҳақида ҳикоя қилади. Тўпламнинг энг қизиқарли қисми – авангард санъати, шу жумладан, “туркистон” ва собиқ авангард деб аталувчи, дунёда тан олинган, аммо СССРда эътироф этилмаган совет рассомларининг ишидир. Улар орасида ўзбек мактабининг усталари Ўрол Тансиқбоев, Виктор Уфимцев, Александр Волков, етук усталари Роберт Фальк, Любовь Попова, Климент Редько ва бошқалар бор. Мазкур ноёб коллекциянинг сезиларли қисми ушбу музей фондларида мавжуд бўлиб, кўплар уни кўришни орзу қилади. Узоқ йиллар мобайнида бу картиналар музей заҳираларида сақланган, кенг жамоатчилик учун очиқ бўлмаган.

Музейнинг янги заҳираларига Маданият вазирлиги ва Электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш миллий ассоциацияси қўмагида “Россия-Культура” телеканали суратга олиш гуруҳи биринчи бўлиб киришга муваффақ бўлди.

Томошабинлар бугун нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни тўлқинлантираётган кўплаб саволларга жавоб топишади. Нукусдаги авангард ноёб коллекцияси нималардан иборат? Нима учун ўз даври томонидан рад этилган рассомларнинг ишлари мазкур музейга келиб қолди? Нукус бадиий тўпламини нималар кутмоқда?

Фильмда Нукусдаги И.В. Савицкий номидаги Давлат санъат музейининг собиқ директори Мариники Бобоназарова, шу музейнинг амалдаги директори Гулбаҳор Изентаева, санъатшунослар Жон Болт, Андрей Сарабьянов, Светлана Горшенина, рассом Ирина Коровай, халқ рассоми Акмал Нур ва бошқа кўплаб ижодкорларнинг интервьюлари тақдим этилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Нукусдаги Игор Савицкий номидаги музей эскпозициясининг Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейидаги кенг миқёсли намойишидан кейин фильмни олиш имкони туғилди. Марказий Осиёнинг хазинаси деб аталадиган ноёб коллекцияда иккиюздан зиёд экспонат – рус ва туркистон авангардининг дурдоналари, санъат ва ҳунармандчилик санъати ва археологик артефактлар, Савицкийнинг афсонавий тўпламларидаги, бундай миқёсда ҳеч қаерда тақдим этилмаган энг ёрқин ва аҳамиятли асарлари мавжуд. Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейи директори Марина Лошак ўз интервьюсида таъкидлаганидек: «Бу жудаям ўзига хос санъат. Бу ерга келадиган киши ранглардан, шаклдан, биз кўришимиз мумкин бўлган ўзига хосликлардан ҳайратга тушади. У яхшиси Қорақалпоғистонга бориб, Нукус музейига ташриф буюришни, у ерда тақдим этилган барча хилма-хил асарларни ўз кўзи билан кўришни орзу қилишга мажбур этади.

Фильмнинг “Россия-Культура” телеканалидаги фильмининг намойиши 23 сентябрь куни Москва вақти билан 12.30 да намойиш этилади.
Фильм режиссери Олег Солдатенков, сценарий муаллифи Эльвира Могилевская. Ўзининг “Ўзбекистон қумликлар марвариди”, “Ўзбекистон. Обретения откровения” ва бошқа ишлари билан машҳур Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухаликов фильм продюсери ҳисобланади.  
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей