ru en ўз
1 USD = 8079.28  
1 EUR = 9492.35  
1 RUB = 121.46  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Ички ишлар вазирлиги: криминоген вазият даражаси и...

Ички ишлар вазирлиги: криминоген вазият даражаси ишончли назорат остида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан турли миш-мишларга ишонмасликни сўрамоқда.

Вазирликнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи подполковник Ўктам Муродовнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги вазият бирор-бир асосли хавотирга сабаб бўлиши мумкин эмас, чунки республикада криминоген вазият даражаси ишончли назорат қилинмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари аҳоли, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан яқин ишлаб, тартиб бузилиши ва одамлар осойишталиги бузилишининг олдини олиш борасида аниқ чора-тадбирлар кўрилаётир.

“Ҳар хил гап-сўзлар, агар шундай айтиш керак бўлса, пойтахтда қайсидир ИИББ олдида ИШИД байроғи осиб кетилибди ёки автостоянкада портловчи модда бўлган машина аниқланибди деган миш-мишларни тарқатаётган шахслар ўз хатти-ҳаракати билан қўрқув ва ваҳима уруғини сочаётганини англаб етишмаяпти”,– деди у вазирлик сайтида эълон қилинган хабарда.

Таъкидланишича, бундай миш-мишлар асоссиз ва жамиятга қарши қаратилган. Бундай миш-мишларга қарши қатъий курашилади.

У фуқароларга мурожаат қилиб, бундай иғволарга учмасликка, миш-мишларга эътибор қаратмасликка чақирган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей