ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилоятида газ қувури п...

Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилоятида газ қувури портлагани ҳақидаги хабарларни рад этди

Расмий хабарларга кўра, Жиззах вилоятида “Ғаллаорол-Янгиер-Тошкент” газ қувури участкаларидан бирида авария содир бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Исмоил Шарипов “Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.

Унинг айтишича, 13 ноябрь куни Жиззах вилояти марказидан 15 километр шимоли-ғарб томонда газ қувури уламаларидан бирида портлаш содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар нотўғри.

“У ерда ҳеч қандай портлаш ёки ёнғин содир бўлмаган, бу фақатгина авария эди”, - деди Исмоил Шарипов авария сабаби ва характерига ойдинлик киритмаган ҳолда.

Унинг маълум қилишича, авариявий қувур бекитилгандан сўнг барча муаммолар бартараф этилган.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, 2015 йил 24 август соат “Янгиер—Тошкент” магистрал газ қувурининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Авестo” фермер хўжалиги ҳудудидан ўтган 157 километрида газ қувури портлаб, ёнғин содир бўлган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей