ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига са...

Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган воқеаларга зудлик билан муносабат билдиради

Вазирлар Маҳкамаси «Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади.

Қарорда таъкидланишича, ИИВ матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини тун-у кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлайди, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдиради.

2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқланади, шу жумладан, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишлари ташкил этилади.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей