ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни...

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси алкоголь ва тамаки маҳсулотлари рекламасига қарши курашади

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумий овқатланиш муассасаларининг ижтимоий тармоқларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини тарғиб қилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади, деб ёзилади «Правда Востока» газетасида.

Ижтимоий тармоқларда ўтказилган мониторинг жараёнида умумий овқатланиш муассасалари саҳифасида алкоголь маҳсулотлари рекламасига алоқадор ҳолатлар аниқланган. Уларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари (чилим) тарғиб этилган.

Қўмита ходимлари қатор реклама акцияларни ҳам топишди. Унга кўра, агар мижоз битта алкоголь ичимлиги буюртирса, иккинчиси бепул тақдим этилади (1+1 бепул), дейилган. Шунингдек, алкоголь ичимликлари ва тамаки маҳсулотлари, жумладан, чилим буюртмаси учун турли совғалар ҳадя этилиши айтилган.

Мақолада таъкидланадики, қўмита умумий овқатланиш муассасалари номига ва алкоголь, тамаки маҳсулотларини етказиб берувчиларга бундай ноқонуний реклама ва тарғибот ишларига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш хати йўллаган.

Бу муассасалар билан боғлиқ аниқланган қонунбузарликлар доирасида иш қўзғатилди. Улар реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузмаслик тўғрисида кўрсатма олишди, мансабдор шахслари эса маъмурий жазога тортилдилар.

Амалдаги қонун ҳужжатларида Ўзбекистонда исталган алкоголь ва ўткир ичимликларни, тамаки маҳсулотларини ошкор ва яширин реклама қилиш тақиқланган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари