ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ҳусусий мулкни ишончли ҳимоялашни таъминлаш

Ҳусусий мулкни ишончли ҳимоялашни таъминлаш

ЎзЛиДеП мамлакат иқтисодиётида ҳусусий мулкнинг улушини оширишга бағишланган видеоконференция ўтказди.

Мамлакатимизда иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш, ялпи ички маҳсулотда ҳусусий тадбиркорликнинг улушини ошириш бўйича қизғин чора-табирлар кўрилмоқда. Мамлакатимиз Президентининг шу йил 15майда “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам жумладан шунга йўналтирилган.

Бу борада хўжалик субъектлари фаолиятини текширишни тартибга олиш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашган, хусусий тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган давлат органлари мансабдор шахсларини жиноий жавобгарликка тортиш, уларнинг масъулиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

ЎзЛиДеП ишининг муҳим йўналиши жойларда меъёрий ҳужжатларнинг бажарилиши устидан депутатлик назоратини ташкил этиш ҳисобланади. Хусусан, реал иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларида давлат иштирокини тубдан қисқартириш мақсадида Ўзбекистондаги 68 корхонанинг давлат активлари хориж инвесторларига сотишга таклиф этилади. Бундан ташқари йирик саноат корхоналарининг активларидан ташқари 343 хўжалик юритувчи жамиятлар ва корхоналарни модернизация қилиш мақсадида уларнинг давлат улушлари ошкора савдоларда хусусий мулк эгалиги шарти билан сотилиши кўзда тутилган.Буларнинг барчаси мамлакат иқтисодиётида ҳусусий мулк улуши ўсишига хизмат қилади, шунинг учун мазкур тадбирларнинг амалга ошишини ЎзЛиДеП томонидан депутатлик назорати остига олиниши лозим, деб таъкидладилар видеоконференция қатнашчилари.

ЎзЛиДеП ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар қоидаларини кенг тушунтириш ишига ҳам катта ҳисса қўшиши зарур. Жумладан, давлат хизматларидан фойдаланишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш Ягона марказлари ташкил этилади.

Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси интерфаол давлат хизматлари Ягона порталига интеграция қилинган интернет тармоғида автоматлаштирилган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш тизими орқали 24 соат узлуксиз амалга оширилишини қайд этилди. Тадбирда электорат вакиллари тадбиркорлик субъектларига ер майдонларини тақдим этиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш тўғрисидаги ахборотни ҳар бир тадбиркорга етказиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидланди.

Таъкидлаш жоизки, он-лайн тартибида ўтган мазкур видеоконференцияда 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбир кўриб чиқилган ҳуқуқий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этишда партиянинг, аввало депутатларнинг ўрни ва аҳамиятини яна бир бор муҳокама қилиш ҳамда партия электоратига хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга доир кўрилаётган энг муҳим чора-тадбирларни тушунтиришга имкон яратди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей