ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Хорижлик кимёгарлар ўзбек олимлари талабларига р...

Хорижлик кимёгарлар ўзбек олимлари талабларига риоя қилади

Бу ҳорижлик олимларга  Ўзбекистонда  чоп  этиладиган «Табиий бирикмалар кимёси» халқаро илмий журнали саҳифаларига  мақолаларини жойлаштириш учун заруриятга  айланди.  

Рус  ва инглиз тилларида чоп этилиши, таҳририятнинг  «Шпрингер» нашриёти билан ҳамкорлик қилиши ва  дунё бўйлаб  тарқалиши  туфайли «Табиий бирикмалар кимёси»  журнали илмий оламда тобора  оммавийлик касб этмоқда, унда ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган чет эллик  олимлар  сони ошиб  бормоқда.   

– Журнал  фаолият  олиб борган ярим  аср мобайнида   мушкул  вазиятларга ҳам тушиб қолди,  бироқ таҳририят  жамоаси  билан Ўзбекистон кимёгарлари  биргаликда ишни тўғри йўлга  қўйиб, нафақат  уни оғир  аҳволдан олиб чиқдилар, балки халқаро илмий нашр мақомини олишга ҳам эришдилар,-дейди журнал  бош муҳаррири ўринбосари, академик Анна Ивановна Глушенкова.– Бугун  таҳририят  портфели  табиий бирикмалар кимёсининг турли йўналишларидаги  илмий мақолалар билан  тўлган. Журналга  келиб тушадиган ҳар бир мақола тақриз  қилинади ва керак бўлса,  қайта ишлаш учун жўнатилади ёки  объектив сабабларга кўра рад  этилади. Ҳозирги вақтда  дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари олимлари  журнал  муаллифларига  айланди.  

Таҳририят  муаллифлар  ишларига  талабчанлик  билан  ёндашади. Чоп  этиш учун қабул қилинадиган  материаллар  фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан  фойдаланган ҳолда олиб борилган тадқиқотлар натижаларига асосланган ва олинган  натижаларнинг моҳияти тўлақонли   тушунтириб берилган бўлиши лозим.

Давр  талаби доимий  равишда  янгиликларни тақозо  қилади. Улардан бири Kovats индексидан фойдаланиш бўлиб, у  ёғ кислоталари таркибини аниқлашнинг юқори даражада аниқлигини, шунингдек,  тадқиқотлар олиб боришнинг энг самарали услублари қўлланилишини таъминлайди.  Барча  муаллифларга умумий  талаб:  материалларда нафақат  тадқиқотлар  натижалари, балки уларни амалда қўллаш соҳалари ҳам акс этиши лозим.

Мақолаларнинг долзарблигини  турли қитъалардаги ўқувчиларнинг мурожаатлари ҳам  тасдиқлайди, улар  ўз  хатларида ҳамкорлик қилиш учун  мақолалар  муаллифлари билан боғланишда  ёрдам беришни сўрайдилар. 

Шу билан бирга  таҳририятда  хали  ҳаммаси  олдинда  эканига ишонадилар. Ўсимликларни тадқиқ  қилиш мумкин бўлган янги ускуналарнинг пайдо бўлиши олимлар олдида  катта имкониятлар очади.   Фақат ўтган йилнинг  ўзида  журналда 100 дан ортиқ  янги табиий бирикмалар исботлаб берилган мақолалар эълон қилинди.

Журналнинг  сонларини  бугун  кўп  мамлакатлардаги илмий-тадқиқот  институтлрида  топиш мумкин. Ва  улар орасида  мутолаа қилинмагани  учрамайди, негаки,  нашр жуда ноёб, унда  ўсимликларнинг  илдизидан  тортиб учигача қилинган тадқиқотларнинг  натижалари  ўз аксини топган. Бу маълумотларнинг барчаси  фармацевтика, озиқ-овқат, парфюмерия ва бошқа  саноат  тармоқлари учун жуда муҳим ҳисобланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей