ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ҳафтасига беш кун фаолият олиб борадиган ўзбекисто...

Ҳафтасига беш кун фаолият олиб борадиган ўзбекистонликлар декабрда бир соат кўпроқ ишлайдилар

Бу ҳақда 2015 йил 7 декабрь иш  кунини 5 декабрь шанба кунига кўчирилиши муносабати билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш  вазирлигининг  информацион   ҳатида   маълум қилинади.

Хатда  шунингдек, олти кунлик иш хафтасида  фаолият олиб борадиган ҳодимлар учун 2015 йил декабрга белгиланган  иш вақти  меъёри  ўзгаришсиз қолиши ҳам  билдирилган.   

Беш кунлик иш ҳафтасида банд бўлган ва шанба ҳамда якшанба кунлари дам оладиган  ходимлар  учун  2015 йил декабрь ойига белгиланган иш вақти меъёри шунинг учун бир соатга  кўпаядики,  2015 йил 5 декабрь шанба кунининг  иш куни деб эълон қилиниши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121 моддасига тўғри келмайди. Бошқача сўзлар билан айтганда,  байрам (ишланмайдиган) кун арафаси  эмас.

Шунга  мувофиқ, 2015 йилнинг тўртинчи чораги, жорий йилнинг иккинчи  ярим йиллиги ва умуман 2015 йил  меъёри 1 соатга ўзгартирилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей