ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Гулистон шаҳрида ноқонуний фойдаланилаётган учувчи...

Гулистон шаҳрида ноқонуний фойдаланилаётган учувчисиз учиш қурилмалари олиб қўйилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларини ноқонуний олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир (рейд) ўтказилди, деб хабар беради Электромагнит мослашув маркази.

Тадбир давомида Гулистон шаҳри ҳудудида ноқонуний фойдаланилаётган тўрт комплект учувчисиз учиш қурилмалари борлиги аниқланди.

Ушбу аниқланган қонунбузарлик ҳолати юзасидан учувчисиз учиш қурилмалари далилий ашё сифатида олиб қўйилиб, қурилмалардан ноқонуний фойдаланаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қонуний чоралар кўрилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 322-сонли Қарорига асосан 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш қурилмалари (ТИФТН коди 8802 20 000 0)ни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей