ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / “GM Uzbekistan” янги “Chevrolet Tracker” автомобил...

“GM Uzbekistan” янги “Chevrolet Tracker” автомобилини синовдан ўтказади

 “GM Uzbekistan” компанияси ходимлари “Chevrolet Orlando” ва янги модель  “Chevrolet Tracker” автомобилларини “Rally Muynak” лойиҳаси доирасида синовдан ўтказади.

“Яқинда заводимиз янги “Chevrolet Tracker” русумидаги автомобилга эга бўлди. Ушбу автопойгада мазкур янги автомобилни  синовдан ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, барчага таниш бўлган “Chevrolet Orlando” ва  янги “Chevrolet Tracker” автомобиллари  юртимиз иқлимига қанчалик мос келиши ва ноқулай  йўл шароитида  қандай ҳаракатланиши  ҳақида автоҳаваскорлар ва ҳайдовчилар томонидан бериладиган саволларга холис жавоб беришдир. Биз автосаёҳат  давомида юқори ҳароратда, қум ва чанг йўлларда автомобилнинг узоқ масофага қандай ҳаракатланишини кузатамиз. Шунингдек, ёнилғи сарфига  ҳам эътибор қаратамиз. Саёҳат якунидан сўнг ҳисобот тайёрлаймиз.  Шу тариқа, мазкур янги автомобилни

ўзимизнинг  бозорга  ихтисослаштиришимиз мумкин бўлади”, - деди “GM Uzbekistan” компаниясининг спорт бўлинмаси раҳбари Шерзод Жумаев.

Маълумот учун: “Tracker” моделининг номи фақатгина Россия бозорлари ҳудудида ва МДҲ мамлакатларида сотиш учун қўлланилади. Автомобильнинг оригиналь номи эса “Chevrolet Trax”. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари