ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / ФВВ огоҳлантиради: 3 ноябрь куни Ўзбекистонда ку...

ФВВ огоҳлантиради: 3 ноябрь куни Ўзбекистонда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

3 ноябрь куни Тошкентда ва Ўзбекистонниг бошқа вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/ с гача кучайиши кутилмоқда.

2 ноябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудида, жорий йилнинг 3 ноябрь куни эса Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 17 22 м/с (60 80 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Ўзгидрометга асосланиб хабар қилди. Аҳолидан кучли шамол вақтида эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди, шарқий шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ноябрь куни +16…+18, кундузи — +30…+32 даража бўлади. 3 ноябрь кечаси ҳарорат +16…+18, кундузи — +20…+22 даражани ташкил этади, шамол 15−20 м/с гача кучаяди, кечга бориб ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей