ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Фарзандингиз мактабга кетаётганда ҳавф-хатардан ...

Фарзандингиз мактабга кетаётганда ҳавф-хатардан ҳолими?

Ўтган ҳафтада бизга мактаб ўқувчиларининг ота-оналари йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузаётганлар устидан  шикоят  билан   мурожаат қилишди.

Таҳририят барча ота-оналарга юзланади:  болалар хавфсизлиги тўғрисида ўйланг. Сиз адолатсиз равишда уларнинг  ҳаётини хавф остида қолдиряпсиз.  

Статистик  рақамларга кўра, Ўзбекистондаги ҳар уч оила ўз автомобилига эга. Шахсий автотранспорт  хашамат эмас, балки  кундалик эҳтиёжга айлангандан бери кўп сонли  муаммолар  манбаига айланишга улгурди. Улардан бири – болалар  хавфсизлиги...

Болаларни автода  мактабга олиб бориш  ва ўқишдан кейин олиб келиш мутлақо одатий иш бўлиб қолди. 

Кейинги йилларда  фарзанди учун шахсий ҳайдовчини жўнатиш ёки  таксининг тегишли хизматига буюртма  бериш  трендга  айланди. Айни шунинг учун тиғиз   пайтларда айрим мактаблар  атрофи – рухсат берилган ва таъқиқланган жойлар  шу қадар машиналар  билан  тўлиб кетадики,  ўтишга йўл топа олмайсиз.

Муаммони биринчи бўлиб  ота-оналарнинг ўзлари кўтариб чиқишди.

Таҳририятимизга  нега мактаблар атрофида автомобиль ҳаракати тартибга солинмайди? – деган  савол билан  мурожаатлар  ёғилиб кетди. Одамлар ўз мурожаатларида  машиналар  ва болалар жуда кўп  тўпланиб қолгани учун  бу жойларда йўл ҳаракати ҳеч қандай  қоидаларга риоя қилмаслигини, одатда йўл ҳаракати хавфсизлиги шаҳар  бошқармаси инспекторлари ҳам  бўлмасликлари  ҳақида  даҳшатга тушиб  сўз юритишади. 

- Айниқса  асаби бўш  ҳайдовчилар  катта  хавф туғдиради. Мактаблар  ходимларининг йўлни бўшатиш  ҳақидаги чақириқлари  кўпинча  автомобиль  деразасидан   эшитилган  ҳақоратлар билан  тугайди.  Айтмоқчи,  бу хали ҳолва, қоида  бузувчилардан бундан  ҳам кўпроғини  кутиш мумкин,- дейди саккиз ёшли мактаб ўқувчисининг онаси Зуҳра Маметова.

Албатта, биз, биринчи навбатда, ўз кўзимиз билан кўриб,  муаммо  долзарб  эканига ишонч ҳосил қилиш учун  айтилган  жойларда бўлдик.

Бизга  берилган ҳар бир манзилда бўлиб, қоидабузарликларни қайд  қилган  ҳолда UT вакиллари бу масалада Халқ таълими вазирлигининг  расмий  фикрини билишга  ҳаракат қилди.

Вазирлик мутахассислари  мактаблар ёнида паркинглар ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ  муаммолар борлигини тан олдилар ва  мутасаддилар уларни ҳал этиш устида олиб бораётган ишлар  ҳақида  сўзлаб  бердилар.

 

Масалан, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан  ҳамкорликда йўлларда ўзини қандай тутиш лозимлигига бағишланган ойликлар, махсус дарслар ўтказилмоқда. Айни шу  ҳақда педагоглар ва ота-оналар ҳар сафар  йиғилишларда гапиришади. Муассаса вакиллари ҳар бир мактабда аниқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда тартиб сақлаш бўйича катта ишлар олиб борилаётганини қайд этишди.   Бироқ,  кўрилаётган чора-тадбирлар етарли эмаслиги кўриниб турибди. Бу муаммонинг асосий сабаблари  нимада эканини тушуниш учун биз пойтахтдаги таълим муассасаларидан бирига йўл олдик.

Миробод туманидаги 110-мактаб –Тошкентдаги энг машҳур  ва отахон таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Бу ерда  минглаб болалар билим олишади. Нафақат  аҳолиси зич  округдаги, балки, шаҳар атрофида  яшайдиган бир қатор болалар ҳам  шу мактабда ўқийди.  Муаммо  ҳам айни шундан  келиб чиқади. Машиналар кўп – паркингда  эса бунча жой йўқ. Шубҳасиз,  мактаб ҳар қандай  воситалар билан муаммони ечишга уриняпти.

Бу ерда бўлганлар мактаб  биносининг марказий  кириш эшигига олиб борадиган йўлак икки томонлама  ҳаракатли ва ўртасида  пиёдалар учун йўл жойлашган аллеяда  эканини эслашса керак.  Яқиндагина  бу  йўл  автомобиллар турадиган  майдонча эди. Мактаб  маъмурияти  ташаббуси билан йўл ҳаракати хавфсизлиги туман  бошқармаси иштирокида   кўчани  тартибга солишди. 

Аллеянинг пиёдалар юрадиган  қисми баланд  тўсиқлар  билан тўсилди,йўлга ҳайдовчиларга  мактаб ёнида ҳаракат тезлиги соатига 30 км.дан ошмаслиги лозимлигини эслатувчи белги  қўйилди, шунингдек,  мактаб ёнида тўхташ таъқиқланганини  билдирувчи йўл белгилари ўрнатилди.

Қоидабузарлар ҳали ҳам  борлигига қарамай, бундай огоҳлантирувчи белгилар кўпаймоқда,  ҳаракатлар эса  хавфсизроқ бўлмоқда.

Фарзандларини кутаётган ота-оналарнинг айтишларича,  умумхалқ байрамлари,ўқув йили  бошланиши ва якунланиши  муносабати  билан  мактабга киришдаги майдонда тантанали маросим ўтказилаётганда бундай чора-тадбирлар қўлланилади. Яъни мактаб маъмурияти илтимосига кўра, йўл ҳаракати  хавфсизлиги ходимлари томонидан  кўчада ҳаракат  тўхтатилади. Бироқ одатий кунларда бу ер очиқ бўлади...

– Йўл ҳаракати  хавфсизлиги – бу ҳар бир синф раҳбари учун “бош оғриғи”, негаки, биз ҳар бир  бола учун жавобгармиз, - дейди Тошкентдаги 110 мактабнинг 6-Б синфи раҳбари. – Биз мактаб маъмурияти томонидан қўлланилаётган чоралар ва йўл ҳаракати  хавфсизлиги  дарслари билан чекланмасликка ҳаракат қиламиз. Жумладан, кундалик дафтарга ота-оналар билан бирга боланинг  уйдан мактабга  ва мактабдан уйга қайтиш йўлини белгиладик.  Мусиқа ва санъат  мактабларига, “Баркамол авлод” болалар ижодиёт  марказларига борадиган, қўшимча дарсларга қоладиган  болалар учун йўл ҳаракатининг қўшимча схемалари бор.  

Бундан  мақсад  ҳар бир бола йўл  ҳаракати ҳавфсизлиги қоидаларини сувдек билиб олишидир.Бунинг устига ҳар бир ўқувчи учун йўл ҳаракати  хавфсизлиги бошқармаси томонидан  болалар учун ўзбек ва рус тилларида нашр  этилган  махсус рисола  ҳам сотиб олинган.  Бу чора-тадбирлар  мажмуасида ўқувчиларнинг ЙҲХБ инспектори учрашувлари муҳим  роль ўйнайди, улар  ҳар гал  йўл ҳаракати қоидаларидаги янгиликларга бағишланади.      

Хусусан, сўнгги учрашувда сўз  наушник таққан  ҳолда йўлни кесиб ўтиш  таъқиқлангани тўғрисида  борди. Энди йўлда гажетлардан  фойдаланиш  ҳам  мумкин эмас. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей