ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / “Euronews” телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги янги р...

“Euronews” телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги янги репортажлар эфирга узатила бошланди

2015 йилнинг 20 октябрь кунидан бошлаб “Euronews” телеканалида “Uzbekistan Life” ахборот дастури доирасида Буюк ипак йўли мероси ҳамда афсонавий Самарқанд шаҳри ҳақидаги видеорепортаж эфирга узатила бошланди.

У телеканалда 25 октябрга қадар намойиш этилади. Ноябрь ойида эса томошабинлар “Uzbekistan Life” циклидаги янги видеорепортажни кўришлари мумкин бўлади. Унда Бухоро ва унинг бой ҳунармандчилик мероси билан танишиш мумкин, деб хабар беради “Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот хизмати.

Аввалроқ хабар қилинганидек, "Euronews” телеканалининг суратга олиш гуруҳи “Uzbekistan Life” дастури учун Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Термиз ҳақида учта кўрсатув тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонга келишган эди.

Қайд этиш жоизки, дунёга машҳур “Euronews” телеканали билан 2013 йилда йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида мамлакатимиз бой тарихи, бугунги кунда шаҳару қишлоқларимизда рўй бераётган улкан ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида кўрсатув ва репортажлар, турли лавҳалар намойиш этиб келинмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей