ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Социум / Энергоресурслар бўйича қарздорларнинг пластик карт...

Энергоресурслар бўйича қарздорларнинг пластик карталаридан уларнинг рухсатисиз пул ечиб олинадиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга асосан прокуратура органларида бир қатор янги бошқармалар ташкил этилиб, айримлари тугатилмоқда. Шу билан биргаликда Бош прокурорга юридик ихтисосликка эга бўлмаган юқори малакали мутахассисларни прокуратура органларига ишга олиш ҳуқуқи берилмоқда.

2018 йил 1 мартдан бошлаб турар жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда (солидар) жавобгар ҳисобланади.

Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг пластик карталарининг ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари 2018 йил 1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратилади.
Мазкур базага киритилган қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш, айрим турдаги молия-кредит, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей