ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Энергия манбаалар бўйича қарздорлик учун мусод...

Энергия манбаалар бўйича қарздорлик учун мусодара этилган иншоот, дўкон, “Малибу” сотувга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара этилган қатор моддий бойликларни онлайн аукционга қўйди.

Хусусан, МИБ «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонининг шарқий томонидаги 13А-уй аукционгақўйилди. У 431 357 000 сўмга баҳоланди.

Андижонда эса С.Зунунова кўчаси 7-уй 2 638 416 000 сўмга баҳоланди. Шунингдек, Spark ва Malibu автомобиллари ҳам аукционга қўйилди, уларнинг нархи мос равишда 56 032 696 сўм ҳамда 70 945 600 сўмга баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27-июлида Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди ва суд ҳужжатлари ҳамда бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина шу Марказнинг «Э-ИЖРО АУКЦИОН» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар ўтказиш www.eauksion.uz сайти орқали амалга оширилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей