ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Энди фарзанд туғилгани ва уни парваришлашга белги...

Энди фарзанд туғилгани ва уни парваришлашга белгиланадиган ёрдам пуллари учун онлайн ариза бериш мумкин

Бу - Интерфаол давлат хизматлари ягона  порталида  киритилган  янги  йўналиш туфайли мумкин бўлди. Бироқ, ариза бериш ҳар  доим ҳам ёрдам пули   тайинланганини билдирмайди.

Қонунда бу  масалада  нималар кўзда тутилган?     Uzbekistan Today  муҳбирига бу саволга  жавоб олишда  Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий  ҳимоя  қилиш  вазирлигида   ёрдам беришди.  

Мутахассисларнинг  айтишларича,  бола туғилганлиги учун  ёрдам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида  белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баробари ўлчамида бир йўла берилади. Ойлик иш ҳақига туман коэффициенти ўрнатилган жойларда ёрдам  ҳажми ушбу коэффициентни ҳисобга олган  ҳолда белгиланади.   

Ишлайдиган  аёллар, шунингдек, олий, ўрта маҳсус, касб-ҳунар техник  ўқув   муассасалари, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурада  ишлаб  чиқаришдан  ажралган ҳолда ўқиётган  аёлларга бир йўла  ёрдам пули тегишли иш жойи ёки ўқув юртидан   берилади.

Ишламайдган ва ўқимаётган ота-оналарга  фарзандли бўлганлари муносабати билан ёрдам пули Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги қошидаги  бюджетдан ташқари фонднинг  туман(шаҳар)бўлимларида  белгиланади ва тўланади.   

Бола парвариши бўйича ёрдам пули  белгилаш  ҳуқуқига келганда, у ўртача  ойлик  даромади  оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобига умумий даромад энг кам иш ҳақининг 1,5 бараваридан ошмаган тақдирда  берилади. 

 Маълум бўлишича, бола парвариши бўйича ёрдам пули тайинлаш  жараёни осон эмас экан. Ариза уч босқичда кўриб чиқилади. 

Биринчи босқичда маҳсус комиссия ариза  берилгандан  кейин уч кунлик муддатда аризачи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим  этган маълумоти асосида умумий даромад  оиланинг ҳар бир аъзоси  ҳисобига қанчадан тўғри келишини аниқлайди. иккинчи босқичда махсус комиссия  ўн кунлик муддат ичида оиланинг моддий  ва мулкий аҳволини  текширувдан ўтказади, кейин  ёрдам пули берилиши  ёки рад этилиши ҳақида фуқаролар йиғини ёки комиссияга  ҳулоса беради. Учинчи босқичда  ариза  берилгандан кейин бир ойдан  кечиктирмаган  ва маҳсус  комиссия хулосаси ҳисобга олинган  ҳолда фуқаролар  йиғини  ёки комиссия томонидан  тегишли ёрдам пулини бериш ёки рад этиш  масаласи кўриб чиқилади.

Бу жараёнлар  кам таъминланган оилаларга ижтимоий  ва моддий ёрдам  тўловларини белгилаш тўғрисидаги қоидаларда ўз  аксини топган.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей