ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Элдор Анорбоев: «Йилқичилик ва от спорти соҳасига ...

Элдор Анорбоев: «Йилқичилик ва от спорти соҳасига эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ»

Йилқичилик нуқтаи назаридан турли давлатларни эслайдиган бўлсак, унда хаёлимизга биринчи бўлиб, Франция келади. Йилқичилик соҳасини ривожлантириш доирасида Ўзбекистон делегацияси ушбу давлатга ташриф буюрганлиги ажабланарли ҳол эмас. Ўтказилган музокаралар, Франция йилқичилик тажрибаси ҳақидаги саволларимизга меҳмонимиз - Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари Элдор Анорбоев жавоб берди.

- Яқинда мамлакатимизда от ва от спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Бунинг сабаби нима?

- Биринчидан, йилқичилик ва от спорти Ўзбекистон учун тарихий алоқалар мавжудлиги билан боғлиқ. Агар Европада от спорти 300 йил олдин ривожлана бошлаган бўлса, бизда эса бу рақам узоқ минг йиллмкларга бориб тақалади. От ҳар доим ўзбекларнинг ҳаётида иштирок этиб келган. ҳеч бўлмаганда "суннат-тўйлар" ни эслаб кўрайлик. Суннат тўйларда ўғил болага албатта той ҳадя этилади. Ушбу маросимдан мақсад боланинг моҳир чавандоз, қўрқмас йигит бўлиб ўсишидир. Кўриб турганингиздек, қонимизда от боқиш бўйича яхшигина тажрибамиз бор.

Иккинчидан, замонавий дунёда шундай тартиблар мавжудки: давлатдаги вазият унинг йилқичилик соҳадасидаги ютуқлари билан белгиланади, баҳоланади. От етиштириш жуда катта куч талаб этадиган соҳадир. От спорти билан шуғулланиш учун ҳам катта сармоя зарур.
Шунинг учун ҳам мамлакат меҳмонлари учун бу инвестицион жозибадорлик нуқтаи назаридан ҳам яхши кўрсаткичдир. Одатда от спортини катта даромадли одамлар таъминлайди. Тасаввур қилиб кўринг, агар бир нечта халқаро турнир ташкил қилсак, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ортади, улар мусобақаларда иштирок этишдан ташқари, мамлакатимизга келиб унинг имкониятлари ва салоҳиятини ўрганишади. Шундан кейин уларда жозибадор жойларга инвестиция киритиш истаги пайдо бўлади. Ахир, буларнинг бари жуда ҳам бир-бирига боғлиқ.

Мисол учун, дунёдаги энг бой одамлардан бири бўлган Билл Гейтснинг қизи тажрибали чавандоз бўлиб, от спорти билан шуғулланади. Қизининг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун у Флорида штатининг Веллингтон шаҳридан уй сотиб олган. Бу жой бой ридерлар орасида жуда машҳур. Ота қизининг мусобақаларидан бирортасини ўтказиб юбормайди. Агар биз ҳам шундай мусобақаларни ўтказсак, умид қиламизки, у келгусида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган мусобақаларда қизи билан бирга иштирок этади.

Учинчидан, Ўзбекистон ўзининг қадимги миллий Қорабаир наслидан фахрланади. Бугунги кунда бизнинг вазифамиз чорвачиликни сифатли равишда ривожлантиришдир. 2017 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор истиқболли қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини тасдиқлади. Улардан бири "Қорабайирчилик мажмуаси" фермер хўжалиги бўлиб, у Қорабайир зотли отларни етиштиришга мўлжалланган. Комплекс республикамизнинг ички ва ташқи бозорлари учун ҳар йили 200 тага яқин от етиштиришни режалаштирмоқда.

Тўртинчидан, Ўзбекистон ички ишлар идораларида жамоат тартибини сақловчи отлиқ отрядлар тузилмоқда. У Ички ишлар вазирлиги тузилмаси бўлишига қарамай, биз билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Улар мазкур вазифани бизсиз бажара олмайдилар, чунки отларни тайёрлаш федерациянинг вазифасига киради. Миллий гвардия билан ҳам яқиндан иш олиб боряпмиз.

Бешинчидан, Давлат туризм қўмитаси билан яқин ҳамкорлигимиз йирик от спорти танловларини муваффақиятли равишда ташкил этиш ва ўтказишни таъминлашга қаратилган.
Кўриб турганингиздек, йилқичилик ва от спорти соҳасига эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ.
- Агар халқаро мусобақалар ўтказишни режалаштирсак, ипподромлар, от спорти бўйича мутахассислар, мураббийлар, от заводлари қуриш зарур бўлмайдими? Ушбу йўналишда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Айни пайтда халқаро стандартларга мувофиқ "Марказий Ипподром" АЖ реконструкцияси давом этмоқда. Ишни якунлаш 2019 йилга мўлжалланган. Шундан сўнг жаҳон чемпионатлари, Осиё, халқаро миқёсдаги мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари ва семинарлар ўтказилади.
Ўзбекистоннинг турли вилоятларида янги от спорти клубларини қуриш ҳам режалаштирилган.

Сўнгги йилларда кадрлар масалаларига эътибор берилмади, бугун ветеринария ва мураббийлар учун рағбатлантирувчи дастурларни ташкил этиш орқали ёшларни ҳар томонлама жалб қилиш зарур. Тошкент шаҳридаги Қишлоқ хўжалик университетида Ветеринария факултети фаолият юритади ва Жисмоний тарбия институтида "От спорти" бўйича янги йўналиши очилади.
Республика мураббийлар мактабини очиш, от спорти судялари ва ветеринарларни ўқитиш назарда тутилган. Бир қатор вазирликларга республикамизга чет эллик мутахассисларни таклиф этиш, шунингдек, бизнинг мутахассисларимизни хорижда билим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш вазифаси топширилди.
Ўтган йили Тошкентда амалий ва назарий тадқиқотлар олиб борган халқаро мутахассислар иштирокида иккита семинар ташкил қилдик. Жорий йилда тўртта тренинг ўтказишни режалаштирганмиз, унда чет эллик мутахассислар от тайёрлаш тажрибасини ўртоқлашадилар.

От заводлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, Қашқадарёда Қорабайир зотли отларни етиштирувчи янги замонавий завод барпо этилди, у ишга тушишга тайёр. Мазкур завод Наврўз байрами арафасида очилиши режалаштирилган. Тошкент вилоятида ахалтекин наслини етиштириш учун яна иккита завод қурилиши бошланди. Бу Марказий Осиё насли бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда у кам миқдор сақланиб қолган. Ушбу заводларнинг ишга туширилиши 2019 йилга мўлжалланган. Тошкент вилоятида яна битта - "Ўзбек спорти отлари", заводи қурилиши бошланган. Мазкур заводда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун отлар етишитирилади.
Мазкур заводлар 2022-2023 йилларда тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, спорт отларининг импорти тўхтатилиши керак. Шундан кейингина биз ўзимизни ўзимиз яхши отлар билан таъминлай оламиз.
– Сиз яқинда Францияда бўлиб, у ернинг йилқичилик тажрибаси билан танишдингиз. Нега айнан Францияни танладингиз?
- Келинг, ҳозирги ҳолатда Франция от спорти мамлакати эканлигидан гапни бошлайлик. Ушбу соҳанинг умумий айланмаси йилига 14 миллиард еврони ташкил этади. Францияда от етиштирувчи заводлар, мактаблар,
ипподромлар мавжуд. Бу табиий ҳол, чунки Франция ўтмишда дунёга бир қанча ноёб зотли отларни ва машҳур чавандозларни етиштириб берган. Бугунги кунда ушбу мамлакат ҳудудида 40 дан ортиқ от етиштириб берувчи заводлар фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, биз Лонгшам ва Винcеннеснинг жаҳонга машҳур ипподромларини бориб кўрдик ва уларнинг инфратузилмасини инновацион технологияларини ўргандик. Умид қиламизки, бу бизнинг Францияга сўнгги сафаримиз эмас, биз доимо ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.
– Бошқа давлат билан ҳам ҳамкорлик қилиш режалаштирилганми?
- Бугунги кунда биз Россия билан мутахассислар тайёрлаш борасида келишувга эришдик ва Қатар билан битим туздик. Албатта, биз Буюк Британия, Германия, Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдамиз, чунки уларнинг тажрибаси биз учун жуда қизиқарлидир.
– Соҳангизда инновацион технологияларни қўллаш имконияти мавжудми?
- Албатта, бошқа соҳалар каби йилқичилик ва от спортида ҳам ҳар йили турли ихтиролар, янги технологиялар яратилади. Агар Европа тажрибасига эътибор берадиган бўлсак, ҳар қандай ўқувчи отга минишдан илгари узоқ вақт тренажёрларда машқ ўтказади. Бу биринчидан қулай бўлса, иккинчи тарафдан хавфсиздир. Бирор зотдор наслли от етиштирмоқчи бўлсангиз, сунъий уруғлантиришдан фойдаланасиз, чунки бу ҳам уруғлантиришнинг энг қулай инновацион усулидир.
Инновацион технологиялар отларни озиқлантиришда ҳам қўл келади. Европа аллақачон анъанавий озиқлантиришдан воз кечган. Улар отларнинг ошқозонига ёмон таъсир қилмайдиган био қўшимчалар қўшилган, “инновацион озиқ”дан фойдаланишади. Бу жуда қиммат озуқа бўлишига қарамай, умил қиламизки, биз ҳам аста-секинлик билан мазкур озиқланиш услубидан фойдаланишга ўтамиз.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей