ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / “EDCF” фонди Ўзбекистонга 415 миллион АҚШ доллари ...

“EDCF” фонди Ўзбекистонга 415 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этади

Жанубий Кореянинг “EDCF” фонди 2015-2019 йилларда Ўзбекистонга қиймати 415 миллион АҚШ доллари миқдорида узоқ муддатли имтиёзли кредитларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида “EDCF” фонди линияси бўйича 2015-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган. Унда қиймати 415 миллион долларлик узоқ муддатли имтиёзли кредитларни жалб этиш орқали 6 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати.

Жумладан, Тошкент шаҳрида IV даражали замонавий кўп тармоқли, юқори даражада ихтисослаштирилган тиббиёт марказини, “электрон ҳукумат” тизими маълумотларини қайта ишлайдиган давлат марказини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини жорий қилиш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей