ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Давлат ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқла...

Давлат ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлади.

Ҳужжатда давлат хизматчилари фаолиятининг асосий тамойиллари белгиланган: қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний талаблари устуворлиги, ватанпарварлик, хизмат вазифасига содиқлик, одиллик, ҳалоллик ва бетарафлик.

Одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, уларнинг содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, давлат хизматчиларини юксак ҳуқуқий онг, Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади, давлат хизматчилари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт. Давлат хизматчилари касбий фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган ахборотнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўриши шарт.

Давлат хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак. Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда давлат хизматчилари ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак.

Одоб-ахлоқ қоидалари эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, давлат бошқаруви органларининг барча ходимларига тегишли. Унинг бузилиши ходимнинг интизомий ёки бошқа турдаги жавобгарликка тортилишига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей