ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Давлат иш топишда қийинчиликларга дуч келаётган...

Давлат иш топишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ёрдам беришни кучайтиради

Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилди. Тахминларга кўра, қарор 2017 йилнинг 1 декабридан кучга кириши кутилмоқда.

Лойиҳага кўра, «меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобат қила олмайдиган» фуқаролар: ёлғиз ва кўп фарзандли, 14 ёшгача ҳамда имконияти чекланган фарзандларга эга ота-оналар; ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчилари; армиядаги хизматдан озод бўлган аскарлар; имконияти чекланган ва пенсия ёшидаги шахслар; жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқарилганлар ҳамда одам савдосидан жабр кўрганларни ишга жойлаштириш учун «корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш ўринларининг минимал сонини яратишга мажбурлар».

Қарор қабул қилингандан сўнг бир ой муддат ичида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ишга жойлаштириш учун квоталарни белгилаш бўйича манзилли дастурлар тасдиқланади. Шу билан бирга, «жойларда давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ажратилган иш ўринларининг умумий сони ташкилот ходимлари ўртача сонининг 10 фоизидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас».

Меҳнат бўйича органлар томонидан иш ўринлари мавжуд бўлган муассасалар ҳамда ташкилотларга юборилган шахсларни ишга қабул қилишга асоссиз равишда рад жавобини бериш маъмурий жарима солинишига сабаб бўлади. У Давлат бандликка кўмаклашиш жамғармасига ўтказиб берилади. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш меҳнат бўйича органлар томонидан амалга оширилади.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей