ru en ўз
1 USD = 7803.79  
1 EUR = 8925.19  
1 RUB = 115.7  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Чорвоқ ва Тошкент денгизида янги дам олиш масканла...

Чорвоқ ва Тошкент денгизида янги дам олиш масканлари барпо этилади

Келаси йилнинг баҳорига қадар Туябўғиз (Тошкент денгизи) ва Чорвоқ сув омборларида аҳоли учун барча зарур инфратузилмаларга эга бўлган дам олиш ва чўмилиш масканлари барпо этилади, деб ёзади “Правда Востока” газетаси.

2013 йилнинг сентябрида ҳукумат томонидан тасдиқланган «2013-2015 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури»га мувофиқ, мазкур ишлар режаси белгилаб олинган. Дастур доирасида Чимён-Чорвоқ рекреацион зонаси ҳамда Янгиобод посёлкасида аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қишга яқин “Чимён” дам олиш ҳудудида модернизация ишлари бошланади.

Пляж ҳудудида қутқарув хизмати фаолият юритади ҳамда барча қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей