ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Чет элда қонуний ишлашга бориш йўли қандай?

Чет элда қонуний ишлашга бориш йўли қандай?

Ўтган ҳафтада бу ва кўплаб саволларга жавоб олиш имкони пайдо бўлди.  Меҳнат вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ёрдамида ишга туширган (@migrationuz) канали ва кенг тарқалган Telegram мессенжеридаги (@migrationuzbot) боти орқали буни амалга ошириш мумкин.

Янги ресурс яратувчилари ваъда қилишаяптики, агентлик каналига ёзилган фойдалувчилар сўнгги янгиликлар билан танишиб боради, ўз фаолияти билан боғлиқ. Қизиқиш уйғотади – қизиқишди ҳам, аммо нафсиламрини айтганда, бу агентлик ҳар биримиз учун қандай фойда келтиришини тушунтиришмади.

Шу масала юзасидан Uzbekistan Today мухбири Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ахборот хизматига мурожаат қилди.

Агентликнинг асосий миссияси юртдошларимизнинг чет элда ишга жойлашиши ҳуқуқи ва мамлакатимиздаги чет эл фуқароларининг ишга жойлашишида қонун устуворлигини таъминлаш ҳисобланади. Бу барча жараёнлар мажбурий суръатда агентликдан ўтиши керак, акс ҳолда улар ҳуқуқий тартибни бузган ҳисоблашади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет элга чиқиш ҳуқуқига эга. Фақат бу ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида ўрнатилган меъёрларга мувофиқ, фақат агентлик ва Тошкент, Бухоро, Фарғона, Қарши ва Нукус шаҳарларида жойлашган фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар кўмагида амалга оширилиши лозим.

Ушбу ҳукуматлараро ҳужжатга мувофиқ, 2015 йилда Ўзбекистон фуқаролари Корея ва Японияда ишга жойлашишди. Шу билан бирга, бу келишув бўйича ҳар йили юбориладиган фуқаролар сони кенгаймоқда. Бундан ташқари, 3470 та Ўзбекистон фуқароси агентликнинг пенсия жамғармасига тўловни амалга ошириш ёрдамини олишди.

Шу билан бирга, агентлик иш бўйича ҳамкор мамлакатлари сонини кенгайтириш бўйича доимий тарзда иш олиб бормоқда. Хусусан, Россия Федерацияси, Польша, Туркия, Ўмон султонлиги билан Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишлашга жўнатиш битимларни тузиш бўйича музокаралар олиб бораяпти.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мустақил равишда хориждан иш берувчиларни излаш ҳуқуқига ҳам эга. Фақат, бунда уларнинг меҳнат шартномаси агентлик томонидан берилган гувоҳнома билангина қонуний деб ҳисобланади.  

Агентликка корхоналар хорижий мутахассис сифатида жалб этишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилади. 2015 йилда Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини тасдиқловчи 1000 тача шундай рухсатномалар берилди ва 4,5 мингта бу ҳужжатларни бекор қилиш, рухсатнома беришни рад этиш ҳоллари ҳам бўлди.

Бот миграция бўлимига тақдим этишда зарур бўлган ҳужжат намуналари ва бланкларни юклаб олишда фойдали бўлиши ҳам мумкин. Агентликнинг шахсий шартномаларини лицензиялаш ва бериш, шунингдек, унинг ёрдамида раҳбариятнинг қабул кунлари ва соатларини билиш ҳам мумкин.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей