ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Бухоро вилоятида 2015 йил давомида 20 нафар ташки...

Бухоро вилоятида 2015 йил давомида 20 нафар ташкилот раҳбари алмаштирилган

2015 йилда Бухоро вилоятида 20 нафар ташкилот раҳбари ҳамда 26 нафар коллеж раҳбари ўз вазифасидан озод қилинган.

Бухоро вилояти ҳокими Муҳиддин Эсанов 2015 йилнинг 26 декабрь кунида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида қилган нутқида  шу ҳақда маълум қилди.

2015 йилда раҳбарлик лавозимларига кадрларни тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилди. Раҳбарлик лавозимларига кадрларни танлашда йўналишлар бўйича махсус комиссияларнинг тузилганлиги, улар таркибига депутатлар, малакали мутахассислар ва жамоат ташкилотлари вакилларининг киритилганлиги ушбу муҳим ишда ошкораликни ва адолат мезонларига қатъий риоя этилишини таъминламоқда, деб таъкидлади Бухоро вилояти ҳокими.

Унинг қайд этишича, ҳисобот даврида 20 нафар вилоят ташкилот раҳбари алмаштирилиб, уларнинг 11 нафари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонлик бажара олмаганлиги учун лавозимидан четлаштирилди.

Вилоят раҳбари коллежлардаги ўқув жараёни ташкиллаштирилишига масъулият билан ёндашилмаганлигига алоҳида эътибор қаратди. Унинг айтишича, бу борада қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда. У шунингдек, депутатлар ушбу масалаларга жиддий эътибор қаратишлари лозимлигини таъкидлади.

 

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, раҳбар кадрларга нисбатан талабчанлик 2016 йилда ҳам қатъиятлик билан давом эттирилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей