ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Бу йил беш мингдан зиёд мусулмонлар ҳаж зиёратини ...

Бу йил беш мингдан зиёд мусулмонлар ҳаж зиёратини адо этишади

2016 йилда Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан мамлакатимиздан ҳаж зиёратига борувчилар учун ажратилган Ўзбекистон квотаси илгариги кўринишини сақлаб қолди, яъни 5200 киши муқаддас Каъбани зиёрат қилиш имконига эга бўлади, деб хабар беради Дин ишлари қўмитаси матбуот хизмати.

4 февраль куни Саудия Арабистонида Дин ишлари қўмитаси раиси О. Юсупов бошчилигидаги ҳаж делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация таркиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У. Алимов, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университетининг масъул ходимларидан иборат.

Расмий мулоқот давомида Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Бандар Ҳажжор Ўзбекистон томони ҳаж маросимини юқори даражада ташкил этгани учун миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, улар 2016 йилда ҳаж зиёратини ташкил этиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Хусусан, зиёратчилар учун турар-жой шароитлари яратиш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа чора-тадбирлар борасида фикрлар алмашилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей