ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Бошқа минтақалардан келган фуқароларга вақтинчалик...

Бошқа минтақалардан келган фуқароларга вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш учун гувоҳнома берилади

Чоршанба куни чиқарилган ҳукумат қарорига кўра, ишлаш мақсадида вилоятлардан Тошкенга келган фуқаролар энди вақтинчалик иш билан таъминланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишади. 

Гувоҳнома олиш учун Бир марталик иш билан таъминлаш марказига ҳужжатларни топшириш керак бўлади. Гувоҳнома икки кун ичида олти ой муддатга берилади, бунгача эса уни олувчи шахс турар жой бўйича рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Гувоҳномани узайтириш мумкин, бунинг учун муддати тугашига беш кун қолганида қайтадан ариза бериш лозим бўлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятига бошқа минтақалардан келиб, бир марталик ишга жойлашмоқчи бўлганлар яшаш жойларида ҳам рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Қорақалпоғистон ва вилоятлар, Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳужжатнинг амал қилиш муддати вақтинчалик рўйхатдан ўтган даврга мос келиши ва олти ойдан ошмаслиги лозим.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей