ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Бир йилда Фарғона вилояти орқали 6 миллиард сўмл...

Бир йилда Фарғона вилояти орқали 6 миллиард сўмликдан ортиқ қийматдаги контрабанданинг олди олинди

Ўтган  йил давомида Фарғона вилояти  ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 6 миллиард сўмликдан  ортиқ ҳажмдаги  товарлар контрабандаси  тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди  Uzbekistan Todayга ҳуқуқ-тартибот  органларидаги манба.

Ҳуқуқ-тартибот органлари, чегара, божхона хизматларининг  биргаликдаги саъй-ҳаракатлари  билан Фарғона вилояти чегараларидаги назорат-ўтиш пунктлари ва  айланма йўлларда турли халқ истеъмол  товарларини  ноқонуний олиб чиқиб кетиш ва олиб кириш  билан боғлиқ 1400 дан ортиқ  қонунбузарликларнинг олди олинди. Мусодара  этилган товарларнинг умумий қиймати  6,2 млрд сўм  ҳажмида  баҳоланди.   

Юқорида  кўрсатилган  товарлар  контрабандаси  билан  боғлиқ далилларнинг  асосий қисми Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига  тўғри келади. 1217та ҳолатда  ҚРнинг Боткен вилояти томонидан  Фарғона вилоятига товар моддий бойликларни контрабанда йўли билан олиб киришга уринишнинг  олди олинди. Бу  5 млрд сўмликдан  ортиқ контрабанда  маҳсулотлар бўлиб, қўлга олинган  товарлар умумий ҳажмининг 90,7%ини ташкил  этади.  

Мусодара  этилган товар моддий бойликларнинг  асосий  номенклатураси маиший  техника, устки либослардан иборат бўлиб, уларнинг аксариятида ишлаб чиқарган  завод белгилари йўқ, Ўзбекистондан  эса  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари  ва  минерал ўғитлар олиб чиқиб кетишга уринилган.  

Барча далиллар  бўйича божхона қонунчилиги қоидалари  бузилгани тўғрисидаги процессуал  ҳужжатлар  расмийлаштирилган. Айрим материаллар жиноий иш  доирасида суд инстанцияларида кўриб чиқилди. Қўлга олинган  материаллар  давлат фойдасига  мусодара  қилинди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей