ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Бекободнинг майдони 2900 гектардан 3400 гектарга...

Бекободнинг майдони 2900 гектардан 3400 гектаргача кенгаяди

18 август куни Бекобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳарнинг 2035 йилгача мўлжалланган бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳага кўра, шаҳар майдони 2900 гектардан 3400 гектаргача кенгаяди (аҳоли сони бу вақт ичида 90 мингдан 110 минг кишига етади). Давлат раҳбари бу лойиҳа бўйича ўз таклиф ва қўшимчаларини билдирган. Бу яшиллаштириш, янги уйлар ва савдо марказлари қуриш билан боғлиқ.
Шаҳарда янги мавзелар қурилади, кўп қаватли уйлар қад ростлайди. 

Лойиҳада, жумладан, «Ўзбекистон металлургия комбинати» ҳамда «Бекобод цемент заводи» ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган.
Президент мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш — мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга «Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви» деб ном беришни таклиф қилди.

Бекобод шаҳрида жорий йилда ҳар бири 42 хонадонга мўлжалланган етти қаватли иккита уй қурилмоқда. 2018 йилда худди шундай яна 10 кўп қаватли уй-жой барпо этилиши режалаштирилган. Шаҳар марказий шифохонаси биноси 1964 йилда қурилган, бугунги кунда таъмирталаб бўлиб қолган. 2017-2018 йилларда бу ерда 12 миллиард сўмликдан ортиқ қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилади. Бир миллион долларлик тиббий жиҳозлар келтирилиши кўзда тутилмоқда.

Аҳолига янада кенг қулайлик яратиш мақсадида Тошкент – Бекобод йўналишида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей