ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Барча корхона ва ташкилотларга ногиронлар учун мах...

Барча корхона ва ташкилотларга ногиронлар учун махсус йўлакчалар ўрнатиш мажбурияти юклатилди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг техник инспекторлари томонидан “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш бўйича корхона ва ташкилотларда пандусларнинг (аравачада юрувчи ногиронлар учун махсус йўлакча) ўрнатилганлиги борасида тадқиқотлар олиб борилди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматидан хабар қилинишича, аравачада юрувчи ногиронлар учун қулай шароит яратувчи бундан мосламалар фақатгина 17,6 мингта корхонага ўрнатилган. Мамлакатимизда  фаолият юритадиган корхона ва ташкилотларнинг сони эса бундан ортиқроқдир.

Ҳалигача пандуслар ўрнатилмаган барча корхоналар амалдаги қонунчилик меъёрларининг бузилиши ҳақида расмий билдириш хатини олишди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей