ru en ўз
1 USD = 8325.59  
1 EUR = 9413.74  
1 RUB = 124.7  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Азиз Абдуҳакимов "Француз Альянси"нинг ...

Азиз Абдуҳакимов "Француз Альянси"нинг минтақавий директори билан учрашди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи доирасида "Француз Альянси"нинг Марказий Осиёдаги ишлари бўйича минтақавий директори Микаэль Фуэнте билан учрашди. 

Музокаралар давомида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистонда олий таълим сифатини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида француз тили кафедраларини очиш, француз тилига ихтисослаштирилган мактаблар сонини ошириш ва республика таълим муассасаларида француз тилини ўқитиш соатларини ошириш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, француз тилига оид ўқув материалларини ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга қизиқиш билдиришди. Бунда Тошкент шаҳрида Франция маданият маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей