ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ҳайвонлар ҳимоячиларини Президент Аппаратида қабу...

Ҳайвонлар ҳимоячиларини Президент Аппаратида қабул қилишди

Президент номига ҳайвонлар муаммолари билан мурожаатномага имзо қўйган фуқаролар уч мингтадан ошди. Ҳужжатда мурожжат қилганлар ҳайвонларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишни илтимос қилишмоқда, уларга бешафқат бўлганларни жиноий жавобгарликка тортиш , уларни овлаш масаласини ҳам хал этишни сўрашган .

Жамоатчилик номидан хат ёзиш учун пойтахт хокимининг қаровсиз қолган уй ҳайвонлари – мушук ва итларни отиш тўғрисидаги буйруғи сабаб бўлди . Ҳайвонларни муҳафаза қилувчилар ўз мурожаатларида таъкидлашларича , ушбу фармойиш нафақат уйсиз ҳайвонларга тегишлидир, эгаси борлари ҳам (агар улар ёнларида бўлмаса) таалуқлидир, - ёзади nuz.uz.

Ҳайвонларни муҳофаза қилувчилар бошқа давлатларнинг ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилигидан кўчирмалар келтиришган.
Ҳайвонларга бешафқат бўлганларга нисбатан жарима миқдорини кўпайтиришни сўрашмоқда, ҳайвонларни муҳофаза қилувчилар 10 ЭКОИХМ 20 гача, ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишни сўрашмоқда.

Ундан ташқари, ҳайвонларни ўлимига олиб келган ёки уларга майиб етказган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши керак. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима ундирилишини ЭКОИХМ 400 тадан 600 тагача ёки 360 соат жамоат ишларида мажбурий ишлаб бериш сўралмоқда.

Кўнгиллилар таъкидлашларича уларнинг хатлари учта нусҳада тузилган. Биттаси Президент Аппаратига , сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ёрдамчисига топширилди. Жамоатчилик вакилларини хат керакли қўлларга боради ва , албатта кўриб чиқилади, деб ишонтиришди.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей