ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Алишер Файзуллаев: ҳозирча биз барча абонентларга ...

Алишер Файзуллаев: ҳозирча биз барча абонентларга чекланмаган интернет-трафик тақдим этишга тайёр эмасмиз

Ўзбекистонда ҳозирча барча абонентларга чекланмаган интернет трафиги тақдим этиш имконияти мавжуд эмас. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев шу ҳақда маълум қилди.

– Қўпчилик фойдаланувчилар аниқ нархлар асосида чекланмаган трафик берилишини хоҳлашади, – деди А. Файзуллаев. – Афсуски, ҳозир биз бунга тайёр эмасмиз, лекин ҳамма вақт ушбу йўналишда ишламоқдамиз.

– Интернет нархи абонентлар учун тушиб бормоқда. Чунки мижоз ўша пул эвазига кўпроқ ҳажм ёки кўпроқ хизматлар олади, – деди у. – Кўпчилик нархларнинг қимматлилигидан нолийди, аммо “TAS-IX” бепуллигини ҳеч ким тилга олмайди.

Биргина жорий йилнинг ўзида “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти провайдерлар учун ташқи канал қийматини саккиз маротабага арзонлаштирди. Компания сайтида маълум қилинишича, 2014 йилда унинг қиймати олти маротабага пасайди.

“Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти матбуот хизмати раҳбари Александр Сучковнинг сўзларига қараганда, ташқи канал нархларни белгилаб берадиган ягона омил ҳисобланмайди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей