ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Афсонавий еттилик: Event café янги лойиҳалар билан...

Афсонавий еттилик: Event café янги лойиҳалар билан қувонтирмоқда

Ҳар бир янги кун янги ғояларини яратади, бу ғояларни Event café раҳбарлари унча катта бўлмаган, бироқ шинам муассасада бирин-кетин амалга оширмоқдалар.

Event café –бу микс анти-кафе, марказ коворкинги, book café ва бошқалардан иборат. Раҳбарлар бир майдончада кўплаб лойиҳалар мувофиқлаштирилганига қарамай,уларнингбири иккинчисига ҳалақит бермаслигини таъкидламоқдалар.

Ташаббускор йигитларнинг ёш жамоаси муассаса ташкил топганига бир ойдан сал кўпроқ вақт ўтганига қарамай, бир қатор тадбирлар ўтказишга улгуришди. Уларнинг афзаллиги – бошқалардан фарқларидир. Масалан, меъморлар Азамат Махмудов ва Хабиб Абдулло қурилиш ва бизнесга боғлиқ ҳамма нарсага қизиқади. Уларнинг ташаббуслари билан дастлабки ижодий учрашувлардан бири ташкил қилинди. Хизмат кўрсатган архитектор Серго Сутягин ўзининг ижодий ишлари билан таништирди ва юздан ортиқ иштирокчилар учун маҳорат дарси ўтказди.Шу куннинг ўзида мамлакатда ўхшаши бўлмаган «3Dда меъморчиликнинг визуаллаштирилиши» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар шу билан бирга мусаввир БаҳодирЖалолов билан учрашув ташкил қилишди. Бу каби тадбирларда иштирок этиш бепул бўлиб,меҳмонларни чой ва ширинликлар билан меҳмон қилишди.

Мафтункор Регина Гулметова – жамоа илҳом париси, у кўнгилочар тадбирлар ўтказиш тарафдори. В сотрудничестве с творческим коллективом «Супер люди» состоялись веселые вечера – стендап-шоу «Супер одамлар» ижодий жамоаси билан ҳамкорликда состоялись веселые вечера – стендап-шоу, «Супермафия» каби қувноқ кечалар ташкил этилди,классик тадбирлардан фарқли равишда унда янги чеҳралар пайдо бўлади, ўйинда эса нафақат столатрофида ўтирганлар қатнашиши мумкин.

Жамоадаги асосий мусиқий танқидчилар ЎзДЖТУ талабаси Радмир Ғофуров ва Ўзавтосаноат ҳодими Баҳром Тожибоев. Айни улар кимга муассаса саҳнасига йўл очиш кераклигини ҳал этадилар. «Silence»нинг ёш мусиқачилари шу тариқа ўзларининг илк ижодий қадамларини қўйишга улгуришди.Яқин вақт ичида “Мен – истеъдодман” танлови бўлиб ўтади, унинг ғолиблари ташкилотчилар совғаларидан ташқари кафе саҳнасида ўзларининг дастлабки қадамларини қўйиш имкониятига эга бўладилар.

- Биз аввалига одамлар шунчаки келишлари ва ўйинлар ўйнашлари мумкин бўлган анти-кафе очишни истаган эдик,- дейди раҳбарлардан бири Тимур Валиев. –Бироқ лойиҳани амалга ошириш чоғида янги ғоялар пайдо бўла бошлади ва ҳозир бизда ўз концепциямиз ишлаб чиқилди. Бу ерда оддий кунларда фрилансерлар ишлаши мумкин, музокаралар,семинарлар, тренинглар ўтказилиши мумкин бўлади.Иш хафтасининг оҳирида эса биз оқшомлари турли тадбирлар ташкил қиламиз. Бу ерда китоб ўқигани келиш мумкин бўлади - брган сари бойитиб борилаётган мўъжаз кутубхонамиз бор. Кафедаги ҳамма нарсани кўпчилик ўз қўллари билаш ишлашган – масалан, диван ҳам кўпчилик маҳсулоти. Бизаниматорлар жамоаси билан ҳамкорлик қиламиз, эсда қоладиган туғилган кунлар, корпоративлар ва бошқа аҳамиятга молик саналарга бағишланган тадбирларни ўтказиб беришимиз мумкин. Жамоамизда ёш ташаббускор раҳбар ва қаҳрамон бор, унинг исми сирли шон-шараф билан қопланган – Жадео Миробидов. У кафеда фақат фавқулодда ҳолатларда, бошқалар муаммоларни бартараф этишга имконсиз қолганларида пайдо бўлади. У бундай вазиятларда барча масалаларни ҳал этади ва яна ғойиб бўлади..

Event cafe даги оқшомлар тез-тез онлайн трансляция қилинади. Facebook даги саҳифада ҳавола бўлиб, у орқали уйда ўтирган ҳолда кафеда рўй бераётган воқеаларни кузатиш мумкин.

Бу афсонавий еттилик арсеналида ҳали амалга оширилмаган, ўз соатини кутаётган ғоялар кўп. Ёшлар кўплаб лойиҳаларни ишлаб чиқишмоқда.Роберт Кийосакининг машҳур “Бой дада, камбағал дада” китоби асосидаги”Каламушлар пойгаси” ўйини молиявий фикрлашни ривожлантиришга ёрдам беради. Ота-оналар ў з фарзандларини бир неча соатга кафеда қолдиришлари мумкин, бу ерда болаларга қувноқкўнглочар соатлар ташкил этилади. Инглиз, француз, немис, хитой тилларини ўрганаётганлар учун тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу спикинг-клаблар, рус тилидаги субтитрди фильмлар кўриги, ўйинлар ва бошқа кўплаб кутилмаган лойиҳалардир.

Энг яқин қизиқарли воқеа эса футбол муҳлисларига аталган, бу ерда улар ўтмишни ҳотирлайдилар ва афсонавий жамоаларнинг ажойиб матчларини томоша қиладилар. 2 ноябрда “Истамбултриллери” – 2004-2005 йилги мавсумда бўлиб ўтган чемпионлар лигаси финали намойиш қилинади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей