ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 7 декабрда Ўзбекистонда 3 баллдан 4 баллгача бўлг...

7 декабрда Ўзбекистонда 3 баллдан 4 баллгача бўлган ер ости силкинишлари юз берди

Бу – маркази  қаерда бўлишидан қатъи назар, жорий йилда  Ўзбекистон бўйлаб сезилган  еттинчи зилзила бўлди.. 

Европа-Ўрта ер денгизи сейсмик маркази маълумотига  кўра, зилзила маркази Тожикистонда бўлган, унинг умумий магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 7,2 баллни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Душанбедан  369 км масофада,10 км чуқурликда бўлган, деб ҳабар  беради марказ.

Ўзбекистон рақамли сейсмик  тармоғи  маълумоти  бўйича, 2015  йил 7декабрь, маҳаллий вақт билан соат 12 дан 50 дақиқа ўтганда,  Тожикистон ҳудудида зилзила  содир бўлган. Эпицентр координатлари: шимолий  кенгликдан 38,39 градус,  шарқий узунликдан 72,53 градус, магнитуда Ms - 7,3.

Ўзбекистонда ер ости силкинишларининг магнитуда диапазони эпицентргача бўлган  масофадан  келиб чиққан ҳолда 3-4 баллни ташкил этди. Тошкент ҳудудида – 3 балл ва Фарғонада энг юқори магнитуда – 4 балл.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей