ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 400 нафар ёш журналист “Йилнинг энг фаол ёш журнал...

400 нафар ёш журналист “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика кўрик-танловида иштирок этди

Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика кўрик-танлови совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мазкур ижодий беллашув “Комолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда қатор бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилди. Уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш журналистларнинг ижодий қобилиятларини юзага чиқариш, уларни рағбатлантириш, касбий ва ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат.

Танлов 30 ёшгача бўлган журналистлар ўртасида “Энг яхши мақола”, “Энг яхши телекўрсатув”, “Энг яхши радиоэшиттириш”, “Энг яхши интернет мақола” ва илк маротаба “Ёшларга оид давлат сиёсатини ёритиб берувчи энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича ўтказилди.

“Менинг юртим” телеканали бошловчиси Анвар Азимов “Энг яхши телекўрсатув” номинациясида ғолиб бўлди.

– Мен ёшлар аудиторияси учун мўлжалланган “Ўзбекистон on-line” ахборот дастурининг телебошловчисиман, – деди “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига А. Азимов. – Бизда асосан ёшлар фаолият юритади. Барча ҳамкасбларимиз ўрта ёшда – 30 ёшдан катта эмас. Жамоада самимий ва ижодий муҳит ҳукм суради. Энг муҳими шундаки, биз  доимо ўрганиш йўлидамиз, жумладан, таниқли халқаро мутахассислар ҳамда журналистлардан сабоқ оламиз. Ушбу муваффақиятда бизнинг бутун жамоамизнинг хизмати бор.

 “Ҳуррият” газетаси мухбири Моҳларойим Қаюмова “Энг яхши мақола”, Навоий вилояти радио гуруҳи мутахассиси Зебо Жиянова “Энг яхши радиоэшиттириш”, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бўлим мудири Дилшод Каримов “Энг яхши интернет мақола” номинацияларида  биринчи ўринни қўлга қиритди.

“Uzbekistan Today “ ахборот агентлиги мухбири Динора Зияева “Энг яхши интернет мақола” номинацияда иккинчи ўринни қўлга киритди. Истеъдодли ижодкор, ёш журналист Динора Зияева таҳририятимизда фаолият юритаётганига бир йилдан ошди. Ўз ишига катта масъулият билан ёшдашадиган, доимо ўз устида ишлайдиган  Динора маданият ва спорт мавзуларида мақолалар ёзади.

Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари